Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жанубий Кореяда собиқ «биринчи хоним»га берилган жазо кучайтирилди

Жанубий Кореяда собиқ «биринчи хоним»га берилган жазо кучайтирилди

Фото: Getty Images

Жанубий Корея апелляция суди собиқ биринчи хоним Ким Гон Хига берилган жазони қайта кўриб чиқди. У акциялар манипуляцияси ва пора беришда айбланган. 

Январь ойида у 20 ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинди, аммо энди унинг жазоси тўрт йилгача оширилди. Шунингдек, унга 50 миллион вон (тахминан 34 000 доллар) миқдорида жарима солинди, деб хабар беради AFP. 

Терговчиларнинг фикрига кўра, Ким автомобил сотуви акциялари нархини манипуляция қилиш орқали 810 миллион вон (564 000 доллар) фойда кўрган. У шунингдек, сайловолди кампаниясини молиялаштириш қоидаларини бузганликда айбланган. 

Кимнинг эри, собиқ президент Юн Сок Ёл январ ойида ҳибсга олишга тўсқинлик қилгани учун беш йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Собиқ давлат раҳбари ҳозирда тўртта суд жараёнини бошидан ўтказмоқда. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг