Саксон ёшни қоралаган президент яна сайланмоқчи
Бразилия президенти Луис Инасиу Лула да Силва 2026 йил октябр ойида бўлиб ўтадиган президентлик сайловида номзодини қўйиш нияти борлигини маълум қилди. Бу ҳақда EFE нашри хабар берди.
"Мен тўртинчи муддатга ҳам номзодимни қўяман. Мандатим 2026 йил охирида тугайди, бироқ мен янги сайловларга қатнашишга тайёрланяпман", деди Лула да Силва индонезиялик ҳамкасби Прабово Субианто билан Жакартадаги учрашуви чоғида.
Лула да Силва 79 ёшда. У 2003 йилдан 2011 йилгача кетма-кет икки муддат президентлик қилган. Кейин у 2022 йилги сайловда ғалаба қозонган ва 2023 йилда яна давлат раҳбари лавозимини эгаллади.
Бразилия Конституцияси президентга кетма-кет икки муддатдан кўп бўлмаган муддатга сайланишига рухсат беради.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter