Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ташкилотчилик ва ёрдамга шайлик умрни узайтиради

Ташкилотчилик ва ёрдамга шайлик умрни узайтиради

фото:istockphoto.com

Психологияга оид тадқиқотлар (Journal of Psychosomatic Research) журналида Эдинбург университети томонидан ўтказилган тажриба чоп этилди. Тадқиқот 6 йилдан 28 йилгача бўлган кузатув даврларида 22 000 дан ортиқ иштирокчиларнинг маълумотлари таҳлилини ўз ичига олади. Натижалар шахсий хусусиятлар ва узоқ умр кўриш ўртасидаги ишончли боғлиқликни кўрсатди, яъни ташкилотчилик, фаоллик ва бошқаларга ёрдам беришга тайёрлик умр кўриш давомийлигини ошириши мумкин.  

Тадқиқотчилар кундалик тартибга риоя қилган, олдига аниқ мақсадлар қўйган, вақтини самарали бошқарадиган одамларнинг соғлиғи яхшиланиши ва узоқ умр кўришини таъкидладилар. Хушчақчақлик, масъулият, меҳнатсеварлик, эҳтиёткорлик ва ёрдам беришга шайлик каби шахсий хусусиятлар ўлим хавфини камайтириш билан боғлиқ экан.

Дарҳақиқат, тадқиқот даврида ташкилотчи ва фаол бўлган иштирокчиларда ўлим хавфи 21% га кам бўлган.

Кайфиятсиз, хавотирда юрадиган ёки тез хафа бўлган одамлар қисқароқ умр кўришган. Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, салбий ҳиссий хусусиятлар руҳий ва жисмоний саломатликка путур етказадиган зарарли стресс реакцияларининг ривожланишига ҳисса қўшиши мумкин.

Тадқиқот гуруҳи ташкилотчиликнинг афзалликлари соғлом турмуш тарзи билан боғлиқ деб ҳисоблайди. Кунлик режа тузган одамлар кўпроқ машқ қиладилар, соғлом овқатланишади ва мунтазам тиббий кўрикдан ўтишади — буларнинг барчаси узоқ муддатли натижаларни яхшилашга ёрдам беради. Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, атрофдагилар билан ижобий ижтимоий алоқаларни ўрнатиш ҳаётингизга муҳим йиллар қўшиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг