Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Вэнс Эрон урушидан кўзланган икки асосий мақсадни айтди

Вэнс Эрон урушидан кўзланган икки асосий мақсадни айтди

Фото: Getty Images

Вашингтоннинг Эрон билан можарода иккита асосий мақсади бор: америкаликлар учун энергия нархларини паст даражада ушлаб туриш ва Эроннинг ядровий қуролга эга бўлишининг олдини олиш. Бу ҳақда АҚШ вице-президенти Ж.Д. Вэнс гапириб ўтди.

​«Биринчи мақсад - бутун мамлакатимиз бўйлаб америкаликлар учун нефт ва газни арзон сақлаш», деди Вэнс Fox News телеканалига берган интервьюсида.

​У шунингдек, иккинчи мақсадни «Эрон ҳеч қачон ядровий қуролга эга бўлмаслигини» таъминлаш сифатида тилга олди.

​Вице-президент Қўшма Штатлар Эрон билан можародан кучлироқ позицияда чиқишига ишонч билдирди.

​«Менимча, бу Қўшма Штатларни кучлироқ позицияда қолдиради, чунки Эрон ядровий қуролга эга бўлмайди ва Ҳўрмуз бўғози Америка халқи учун нефт ва газ нархлари барқарор бўлган ҳолатга қайтади», деди Вэнс.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг