Японияда қаторасига иккинчи марта кучли зилзила содир бўлди
Япония шимолида 6,4 магнитудали зилзила содир бўлгани ҳақида мамлакат метеорология агентлиги хабар берди.
Ер силкинишлари Аомори префектурасининг шарқий соҳилларида кузатилган. Зилзила эпицентри 10 км чуқурликда жойлашган.
Японияда 8 декабр санасида бундан ҳам кучлироқ — 7,6 магнитудали ер силкиниши қайд этилганди. Шундан сўнг мамлакат шарқий ва шимоли-шарқий соҳилларида цунами хавфи эълон қилинганди. Метеорология агентлиги баландлиги тахминан уч метрли цунами яқинлашишидан огоҳлантирган. Айни пайтда Аомори префектурасида 40 сантиметр, Ҳоккайдода 20 сантиметр баландликдаги тўлқин кузатилган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter