Японияда кучли зилзила такрорланди
Япония шимоли-шарқидаги Аомори префектураси соҳиллари яқинида 6,7 магнитудали зилзила содир бўлди. Мамлакат миллий метеорология бошқармаси 1 метр баландликдаги цунами юзага келишидан огоҳлантирди.
Зилзила ўчоғи 20 км чуқурликда жойлашган. Мияги, Иватэ, Аомори префектуралари ҳамда Ҳоккайдо қирғоқларига цунами хавф солмоқда.
8 декабр санасида худди шу ҳудудда 7,5 магнитудали зилзила юз бериб, 70 сантиметргача баландликдаги цунами ҳосил бўлганди. Ўшанда ер ости силкинишиларидан 40 киши жабрланган. Сейсмологлар кучли афтершоклар (такрорий зилзилалар) юз бериши мумкинлигидан огоҳлантиришган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter