Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Икки ўзбекистонлик Бурятиядаги қурилишда еттинчи қаватдан йиқилди, улардан бири вафот этди

Икки ўзбекистонлик Бурятиядаги қурилишда еттинчи қаватдан йиқилди, улардан бири вафот этди

Коллаж: Xabar.uz

Икки нафар Ўзбекистон фуқароси Бурятия пойтахти Улан-Уде шаҳрида қурилаётган кўп қаватли турар-жой биносининг еттинчи қаватидан йиқилди. Натижада улардан бири вафот этди. Ҳодиса шу йилнинг 8 май куни юз берган.

Аниқланишича, минорали кран бошқарувчиси эҳтиётсизлик оқибатида қурилиш ҳавозаларига шикаст етказган, натижада қурилмада хавфсизлик камарисиз бўлган фуқаролар пастга қулаган.

Жабрланганлардан бири оғир тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган, иккинчи фуқаро вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 217-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Бош консулхона томонидан Миграция агентлигининг Новосибирск шаҳридаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда вафот этган фуқаронинг жасадини Ўзбекистонга жўнатиш бўйича тегишли ишлар олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг