ФВВ хонанда Жасур Умировнинг ҳатти-ҳаракатлари бўйича изоҳ берди
Айни кунларда ижтимоий тармоқларда таниқли хонанда Жасур Умиров кичик ёшдаги бола билан юқори тезликда катерда, қутқарув нимчасиз ҳаракатланаётгани акс этган видео тарқалди.
ФВВ хонанда Жасур Умировнинг ушбу ҳатти-ҳаракатлари бўйича изоҳ берди.
Ушбу шов-шувли видеони тасвирга олган хонанда билан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги мутахассислари ҳамда Ички ишлар вазирлигининг Туризм полицияси ходимлари профилактик суҳбат ўтказди. Суҳбат давомида сув ҳавзаларида бундай хатти-ҳаракатларнинг хавфли экани тушунтирилган.
Хонанданинг ўзи ушбу видеони тармоқлардан ўчириб ташлагани, мухлислари ва обуначиларига бундай эҳтиётсиз ҳаракатларни тавсия қилмаслигини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Чорвоқ сув омборида қутқарув нимчасисиз чўкиб вафот этган уч киши (ота ва икки ўғил)нинг жасади топилганди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter