Қутқарувчилар чуқур қудуққа тушиб кетган 5 ёшли боланинг ҳаётини сақлаб қолди
Бугун, 2 июн куни Тошкент вилоятининг Юқоричирчиқ туманида бахтсиз ҳодисанинг олди олинди.
Соат 13:47 да Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси навбатчилик қисмига «Саксонота» маҳалласидаги хонадонлардан бирида қаровсиз қолган 5 ёшли бола чуқурга ўрнатилган қувур ичига тушиб кетгани ҳақида хабар келиб тушди.
Тошкент вилояти ФВББ қутқарувчилари зудлик билан воқеа жойига етиб бориб, махсус асбоб-ускуналар ёрдамида қисқа вақт ичида болани қувур ичидан соғ-саломат олиб чиқишди ҳамда тиббиёт ходимларига топширишди.
Шифокорларнинг маълум қилишича, боланинг аҳволи яхши.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter