Солиқ бошқармаси шўъба бошлиғи тезкор тадбирда ушланди
Солиқ бошқармасининг мансабдор ходими пора билан ушланди.
Давлат хавфсизлик хизматининг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан вилоят прокуратураси, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда Солиқ бошқармаси комплаенс ва коррупцияга қарши назорат бўлими билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.
Жумладан, Сирдарё вилояти Солиқ бошқармасининг шўъба бошлиғи хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, заргарлик буюмлари савдоси билан шуғулланувчи МЧЖ гўёки 1 млрд сўмдан юқори савдо айланмасини яшириб, мажбурий тўловдан бўйин товлагани важи билан, унга нисбатан сунъий шакллантирилган 145 млн сўм жаримани қўлламаслик ва келгуси фаолиятида раҳнамолик қилишини айтган. Эвазига унинг раҳбаридан қиймати 10 млн сўмлик тилла тақинчоқни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Наманганда банк бош юрисконсулти ушланди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter