Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сурхондарё тоғларида адашиб қолганларга ёрдам кўрсатилди

Сурхондарё тоғларида адашиб қолганларга ёрдам кўрсатилди

ФВВ қутқарувчилари Вахшивор тоғларида адашиб қолган фуқароларга амалий ёрдам кўрсатди.

Ҳодиса кеча, 10 май куни Сурхондарё вилояти Олтинсой тумани «Вахшивор» МФЙ ҳудудидаги Вахшивор тоғларида содир бўлган.

Берилган хабарга кўра, 4 нафар фуқаро сайр қилиш мақсадида тоққа бориб, йўлдан адашиб қолган.

ФВВ қутқарувчилари айтилган манзилга етиб бориб, ҳудудда қидирув-қутқарув ишларини амалга оширган ва адашиб қолган фуқаролар топилиб, соғ-саломат хавфсиз ҳудудга олиб чиқилган.

Тан жароҳати олганлар йўқ.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг