Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сурхондарё вилояти ҳокимига ўринбосар тайинланди

Сурхондарё вилояти ҳокимига ўринбосар тайинланди

Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

Сурхондарё вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди. 

Ашуров Ойбек Қурбонович Сурхондарё вилояти ҳокимининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. 

Ойбек Ашуров 1988 йил Шеробод туманида туғилган. 2011 йилда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академиясини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – ҳуқуқшунос. Малака даражаси — 3-даражали хизматчи. 

У меҳнат фаолияти давомида турли йилларда Шеробод ва Шўрчи туманлари ҳокимликларида турли вазифаларда, хусусан, ҳоким ўринбосари лавозимида, шунингдек, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Ижро назорати бўлими бошлиғи лавозимида меҳнат қилган. 

Мазкур лавозимга тайинловга қадар Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Ижро аппарати раҳбари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди. 

Маълумот учун, вилоят ҳокимининг аввалги ўринбосари Илҳом Сапаров Жарқўрғон тумани ҳокими этиб тайинланган. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг