Жазони ижро этиш муассасаларидаги ёшлар учун «Иккинчи имкон» лойиҳаси амалга оширилади
«Жазони ижро этиш муассасаларидаги ёшларни замонавий касбларга ўқитишга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, жазони ўтаётган ёшларни замонавий касбларга ўқитишга қаратилган «Иккинчи имкон» ижтимоий реабилитация миллий лойиҳаси амалга оширилади.
Лойиҳа доирасида 2026 йил 1 июндан Тошкент, Навоий ва Қашқадарё вилоятларидаги, 2027 йил 1 мартдан республиканинг бошқа ҳудудларидаги жазони ижро этиш муассасаларидаги ёшларни замонавий рақамли касбларга ўқитиш тизими йўлга қўйилади. Бунда:
- ўқув курслари 8–12 ойлик интенсив ўқув дастурлари асосида жазони ижро этиш муассасаларида ташкил этилади;
- ўқув курсларига ижтимоий хавфи катта бўлмаган, унча оғир бўлмаган ва оғир жиноятларни содир этган жазони ўтаётган ёшлар жалб қилинади;
- ўқув курсларига жалб қилинганлар хорижий тилларни (инглиз, рус, хитой ва бошқалар) ўрганиш бўйича ягона интенсив дастурлар асосида ҳам ўқитилади;
- ўқув курслари якуни бўйича тегишли дастурларни ўзлаштирган жазони ўтаётган ёшларга электрон шаклдаги сертификатлар берилади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter