Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Бизнес ҳамроҳ» лойиҳаси ишга туширилади

«Бизнес ҳамроҳ» лойиҳаси ишга туширилади

«Тадбиркорлик субъектларига давлат, профессионал, консалтинг, молиявий, инжиниринг, маркетинг, медиа, IT ва операцион хизматларни комплекс кўрсатиш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди.

Қуйидагилар ушбу қарорни қабул қилишдан кўзланган асосий мақсадлар этиб белгиланди:

  • 1000 дан ортиқ давлат ва хусусий хизматларни «ягона дарча» тамойили асосида кўрсатишни йўлга қўйиш орқали тадбиркорлар фаолиятига тўлақонли ҳамроҳлик қилиш тизимини жорий этиш;
  • тадбиркорлар масалалари ва муаммоларини эшитиш, муҳокама қилиш ва жойида ҳал қилишга мўлжалланган сифат жиҳатдан янги майдонча яратиш.

Қарорга кўра, 2026 йил 1 мартдан тадбиркорлик фаолиятига оид давлат хизматлари ва айрим хусусий хизматларни тадбиркорларга «ягона дарча» тамойили асосида кўрсатиш бўйича «Бизнес ҳамроҳ» лойиҳаси амалга оширилади.

«Бизнес ҳамроҳ» лойиҳаси доирасида:

  • Савдо-саноат палатаси ҳузурида ташкил этиладиган масъулияти чекланган жамият томонидан бошқариладиган «Бизнес ҳамроҳ» марказлари фаолияти йўлга қўйилади;
  • дастлабки босқичда «Бизнес ҳамроҳ» марказлари Тошкент ва Нукус шаҳарларида ҳамда вилоятлар марказларида 1 тадан ташкил этилади.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг