Мамлакатимизга чет элдан пул ўтказмалари ҳажми 17,3 млрд долларга етди
2025 йилнинг 11 ойи давомида (январ–ноябр) Ўзбекистонга трансчегаравий пул ўтказмалари орқали 17,3 млрд доллар валюта маблағлари келиб тушди, дейилади Марказий банк тақдим этган маълумотларда.
Ўтган йилнинг мос даврига солиштирилганда, Ўзбекистонга 25 фоиз ёки 3,5 млрд доллар кўпроқ валюта кириб келган.
Эътиборли факт: йилнинг охирги ойларида валюта кириб келиши сустлашган, хусусан, ноябрда пул ўтказмалари кескин қисқариб, 1,48 млрд долларни ташкил этган — йил давомидаги энг паст ойлик кўрсаткичлардан бири.
Энг кўп валюта кириши июлда қайд этилган — 1,97 млрд доллар.
Ўн бир ойда халқаро пул ўтказмалари орқали Ўзбекистондан чет элга чиқиб кетган валюта маблағлари ҳажми 2,4 млрд долларни ташкил этган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 157 млн долларга кам бўлиб, чиқимлар қисқараётганидан далолат беради.
Ўзбекистонга жўнатилган маблағларнинг жуда салмоқли қисми, яъни 78 фоизи ёки 6,4 млрд доллари Россияга тўғри келади. Қолган маблағлар Қозоғистон, АҚШ, Жанубий Корея, Туркия, Буюк Британия, Қирғизистон, Литва ва бошқа мамлакатлардан юборилган.
Марказий банк 2026 йилда хориждан Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми 6–10 фоизга, ўрта муддатли даврда эса 8–12 фоизга ўсиши мумкинлигини прогноз қилмоқда. Регуляторга кўра, бунга ташқи валюта курслари динамикаси, меҳнат мигрантларига талабнинг юқорилиги ва миграция йўналишларининг кенгайиши асосий омиллар вазифасини бажаради.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter