Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Машина ва транспорт ускуналари импорти 8,3 млрд доллардан ошди

Машина ва транспорт ускуналари импорти 8,3 млрд доллардан ошди

2026 йил январ–июн ойларида Ўзбекистонга импорт қилинган машина ва транспорт асбоб-ускуналари ҳажми 8 млрд 253,3 млн АҚШ долларини ташкил этди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 25,1 фоизга кўп.

Ушбу бўлимда энг катта улушни автомобиллар эгаллади. Олти ойда улар импорти 2 млрд 3,7 млн долларга етди ва йиллик ўсиш 31,7 фоизни ташкил қилди.

Йўловчи ташиш учун мўлжалланган двигателли автомобиллар ва бошқа транспорт воситалари импорти 778,3 млн доллар бўлиб, ушбу йўналишда ўсиш суръати 84,5 фоизга етди. Автомобиллар қисмлари ва анжомлари импорти эса 904,3 млн долларни ташкил қилди.

Электр машиналари, аппаратлари ва уларнинг электр қисмлари импорти 1 млрд 383,2 млн долларга етди. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 44,4 фоизга ошган.

Саноат учун махсус мўлжалланган машиналар импорти 1 млрд 182,7 млн долларни ташкил этди. Электр алоқаси, овоз ёзиш ва овозни эшиттириш аппаратуралари ҳамда ускуналари импорти 840,9 млн долларга етган бўлиб, мазкур йўналишда 96 фоизлик ўсиш қайд этилди.

Энергия генератори машиналари ва асбоб-ускуналари импорти 839,7 млн долларга етди ва ўтган йилга нисбатан 56 фоизга кўпайди.

Энг юқори ўсиш суръатларидан бири автоматик маълумотларни қайта ишлаш учун мўлжалланган канцелярия машиналари ва ускуналари ҳиссасига тўғри келди. Уларнинг импорти 336,8 млн долларни ташкил этиб, 77,5 фоизга ошди.

Самолётлар ва бошқа механик қувватга эга учиш аппаратлари импорти 202 млн доллар бўлган бўлса, металлни қайта ишлаш машиналари импорти 78,1 млн долларни ташкил қилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг