Ўзбекистон иқтисодиётида хизматлар соҳасининг улуши 50 фоиздан ошди
Миллий статистика қўмитасига кўра, 2026 йилнинг 6 ойи давомида Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти таркибида тармоқларнинг ялпи қўшилган қиймати 1 027,6 трлн сўм, яъни 95,8 фоизга етган. Маҳсулотларга соф солиқлар эса 45 трлн сўм ёки 4,2 фоизни ташкил қилган.
Тармоқларнинг ялпи қўшилган қийматида энг катта улуш хизматлар соҳаси ҳиссасига тўғри келган. Ушбу йўналишда 521,6 трлн сўмлик қўшилган қиймат яратилган бўлиб, умумий ҳажмнинг 50,8 фоизини ташкил этган.
ЯИМ таркибида хизматлардан кейин иккинчи ўринни саноат эгаллаган. Ҳисобот даврида саноат тармоғининг ялпи қўшилган қиймати 272,6 трлн сўм бўлиб, унинг улуши 26,5 фоизга тенг бўлган.
Қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигида 154,3 трлн сўмлик ялпи қўшилган қиймат яратилган. Бу тармоқнинг ЯИМ таркибидаги улуши 15 фоизни ташкил этган.
Қурилиш соҳасида эса ярим йилда 79,2 трлн сўм ялпи қўшилган қиймат шаклланган. Натижада ушбу тармоқнинг иқтисодиётдаги улуши 7,7 фоизни ташкил қилган.
2026 йилнинг биринчи ярмидаги кўрсаткичлар хизматлар соҳаси Ўзбекистон иқтисодиётида энг катта қўшилган қийматни яратаётган тармоқ эканини кўрсатмоқда. Унинг улуши 50 фоиздан ошди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter