Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон металлургия саноати 6 ойда 183 трлн сўмдан ошди

Ўзбекистон металлургия саноати 6 ойда 183 трлн сўмдан ошди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил январ–июн ойларида Ўзбекистонда металлургия саноати ҳажми қарийб 183 трлн сўмни ташкил этган.

Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 1,3 фоизга ошган. Тармоқ ишлаб чиқаришининг асосий қисми Навоий ва Тошкент вилоятлари ҳиссасига тўғри келган.

Навоий вилоятида металлургия саноати ҳажми 120,7 трлн сўмга етган. Тошкент вилоятида эса 44,9 трлн сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган.

Тошкент шаҳрида металлургия саноати ҳажми 10,3 трлн сўмни ташкил этган. Самарқанд вилоятида 4,8 трлн сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган.

Наманганда бу кўрсаткич 659,8 млрд сўм, Сирдарёда 621,4 млрд сўм, Жиззахда 262,6 млрд сўм бўлган.

Фарғона вилоятида металлургия саноати ҳажми 236,7 млрд сўм, Бухорода 185,4 млрд сўм, Сурхондарёда 126 млрд сўмни ташкил этган.

Қорақалпоғистон Республикасида 67,8 млрд сўм, Андижонда 42,6 млрд сўм, Хоразмда 26,8 млрд сўм, Қашқадарёда эса 16,6 млрд сўмлик металлургия маҳсулоти ишлаб чиқарилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг