Ўзбекистон ОТБ билан 12 млрд долларлик ҳамкорлик дастурини имзолади
Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳрида ўтказилаётган Осиё тараққиёт банки Бошқарувчилари кенгашининг 59-йиллик йиғилишида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларда ОТБ ва бошқа халқаро молия ташкилотларининг ўрнини алоҳида эътироф этди.
Маълум қилинишича, стратегик шерикка айланган банк билан ҳозирги кунга қадар қарийб 16 миллиард долларлик лойиҳалар амалга оширилмоқда. Айниқса, Осиё тараққиёт банки мамлакатимиздаги қайта тикланувчи энергетика, қишлоқларда уй-жой қурилиши ва Марказий Осиёда иқтисодий ҳамкорлик йўналишларида илк кунлардан елкадош бўлганлиги қайд этилди.
Йиғилишда давлат раҳбари Ўзбекистонни доимо қўллаб-қувватлаб келаётгани учун Осиё тараққиёт банки президенти Масато Канда ҳамда банк Бошқарувчиларига самимий миннатдорлик билдирди.
Шу билан бирга, яқин ҳамкорлик учун Жаҳон банки, Халқаро валюта жамғармаси, Ислом тараққиёт банки, Осиё инфратузилма инвестициялари банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда бошқа халқаро молия институтлари раҳбариятига, шунингдек, барча хорижий шерикларга алоҳида миннатдорчилик билдирилди.
Таъкидланишича, куни кеча, 3 май куни Ўзбекистон ОТБ билан 12 миллиард долларлик янги ҳамкорлик дастурини имзолади.
«Барқарор тараққиётни таъминлаш учун Банк билан ҳамкорликда янги механизм ва таъсирчан ёндашувларни жорий этишни даврнинг ўзи биздан тақозо этмоқда», – деди Президент.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter