Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда фармацевтика ишлаб чиқариши 3 трлн сўмга етди

Ўзбекистонда фармацевтика ишлаб чиқариши 3 трлн сўмга етди

Миллий статистика қўмитасига кўра, 2026 йилнинг январ–июн ойларида Ўзбекистонда йирик корхоналар томонидан қарийб 3 трлн сўмлик асосий фармацевтика маҳсулотлари ва препаратлари ишлаб чиқарилган.

Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 22,3 фоизга ошган. Ярим йиллик натижалар фармацевтика саноатида ишлаб чиқариш ҳажми ўсганини кўрсатмоқда.

Ҳудудлар кесимида энг катта ишлаб чиқариш ҳажми Тошкент шаҳрига тўғри келган. Пойтахтда 1,8 трлн сўмлик фармацевтика маҳсулоти ишлаб чиқарилган.

Сирдарё вилояти 443,6 млрд сўмлик ишлаб чиқариш билан иккинчи ўринни эгаллаган. Тошкент вилоятида 226,4 млрд сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган.

Наманган вилоятида ишлаб чиқариш ҳажми 169,1 млрд сўмни ташкил этган. Самарқанд вилоятида 116,9 млрд сўм, Андижонда 71,4 млрд сўмлик фармацевтика маҳсулоти ишлаб чиқарилган.

Фарғонада 53,4 млрд сўм, Сурхондарёда 49,3 млрд сўм, Қашқадарёда 15,4 млрд сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган.

Хоразм вилоятида 12,1 млрд сўм, Бухорода 7,8 млрд сўм, Қорақалпоғистон Республикасида 3,5 млрд сўмлик фармацевтика маҳсулоти ишлаб чиқарилган. Жиззах ва Навоий вилоятларида эса ишлаб чиқариш ҳажми 0,1 млрд сўмдан қайд этилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг