Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Озиқ-овқат ишлаб чиқаришда қайси ҳудудлар етакчи?

Озиқ-овқат ишлаб чиқаришда қайси ҳудудлар етакчи?

Миллий статистика қўмитасига кўра, 2026 йил январ–июн ойларида Ўзбекистонда йирик корхоналар томонидан 75,2 трлн сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган.

Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 12 фоизга ошган. Ҳудудлар кесимида энг юқори натижа Тошкент шаҳрида қайд этилган — 13,9 трлн сўм.

Кейинги ўринларда Тошкент вилояти 10,7 трлн сўм ва Самарқанд вилояти 10,1 трлн сўм билан жойлашган. Андижон ва Фарғона вилоятларининг ҳар бирида 5,6 трлн сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган.

Бухоро вилоятида озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 4,7 трлн сўм, Қашқадарёда 4,6 трлн сўм, Наманганда 4,5 трлн сўмни ташкил этган.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Навоий вилоятида кўрсаткич бир хил — 3,2 трлн сўмдан. Хоразм вилоятида 2,4 трлн сўм, Сирдарё ва Сурхондарё вилоятларининг ҳар бирида 2,3 трлн сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган. Жиззах вилоятида эса йирик корхоналар томонидан 2,1 трлн сўмлик озиқ-овқат маҳсулоти ишлаб чиқарилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг