Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Андижонда қалбаки дори ишлаб чиқараётган 3 фуқаро қўлга олинди

Андижонда қалбаки дори ишлаб чиқараётган 3 фуқаро қўлга олинди

Фото: ДХХ

Андижон шаҳри ва Асака туманида қалбаки дори воситалари тайёрлаш билан шуғулланган уч нафар фуқаро фаолиятига чек қўйилди. Бу ДХХ Чегара қўшинлари ва божхона органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда аниқланган.

Қайд этилишича, текширувлар давомида ушбу шахслар ўз яшаш манзилларида махсус жиҳозланган ноқонуний лабораториялар ташкил этгани аниқланган. Улар қалбаки ва сифати кафолатланмаган тиббий дори воситаларини тайёрлаб келган.

Тезкор тадбирлар давомида умумий қиймати 1,1 млрд сўмлик 122 турдаги, 60 минг донадан ортиқ дори воситалари ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу маҳсулотлар Қирғизистондан ноқонуний равишда олиб кирилган. Уларнинг бир қисми ярим тайёр ҳолда, қолган қисми эса қайта ишланган шаклда бўлгани қайд этилмоқда.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг