АҚШда ҳайдовчилик қилаётган ўзбекистонликлар огоҳлантирилди
ТИВ АҚШдаги Ўзбекистон фуқароларини огоҳлантирилди.
Сўнгги кунларда Америка Қўшма Штатлари бўйлаб федерал миграция органлари томонидан кучайтирилган рейдлар ўтказилмоқда. Текширувлар жараёнида қуйидагиларга эътибор қаратилмоқда:
*Ҳайдовчилик гувоҳномаларининг ҳақиқийлиги;
* Ҳужжатларнинг муддати ва қонунийлиги;
* Иш ҳуқуқи ва миграцион мақом;
*Ҳайдовчиларнинг инглиз тилини билиш даражаси.
АҚШ ҳукумати ноқонуний миграцияга қарши курашни кучайтиргани сабабли федерал йўлларда кенг ваколатлар асосида фаол рейдлар ўтказилмоқда.
Баъзи ушланган шахслар бир нечта ҳайдовчилик гувоҳномасидан фойдаланиш ёки терроризмга оид гумонлар билан тилга олинмоқда.
Юқоридаги ҳолатларни инобатга олиб, АҚШда автомобил бошқараётган фуқароларимиздан қуйидагиларга амал қилишларини сўралади:
Ҳужжатларингизни тартибга келтиринг;
Қонуний мақомингизни тасдиқловчи ҳужжатларни ўзингиз билан олиб юринг.
Шубҳали ёки муаммоли ҳолатлар бўлса, дарҳол Ўзбекистоннинг АҚШДАги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларига мурожаат қилинг.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter