Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ит ҳурар, карвон ўтар»

«Ит ҳурар, карвон ўтар»

«Ит ҳурар, карвон ўтар. Бу ҳолатда ит россиялик тадбиркор Самвел Карапетяннинг яқин дўсти ва ватандоши Соловьёв, карвон эса ортга қайтмас тинчлик ва тараққиёт сари бораётган жонажон мамлакатимиз», деб ёзди Арманистон парламенти спикери ўринбосари Рубен Рубенян Facebook ижтимоий тармоғида.

Рубен Рубенян

Аввалроқ Владимир Соловьёв Россия Арманистонда «СВО» ўтказиши лозимлигига ишора қилганди.

Россиялик пропагандачи таъкидлашича, Арманистон ва Марказий Осиё мамлакатлари Россия учун Венесуэлага қараганда муҳимроқ.

Қолаверса, у украиналикларга раҳм қилмасликка қилмасликка чақирган, фақат шафқатсизлик урушни тез тугатишга олиб келишини айтган.

Аввалроқ Россиянинг Арманистондаги элчиси Сергей Копиркин Арманистон ТИВга чақирилган эди. Элчига Владимир Соловьёвнинг «Россия таъсирига эга бўлган бошқа ҳудудларда, жумладан, Арманистонда «СВО» бошлаш зарурлиги» ҳақидаги сўзлари бўйича норозилик нотаси топширилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг