Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Арманистон Россияга жиддий норозилик билдирди

Арманистон Россияга жиддий норозилик билдирди

Арманистон томони Россияга норозилик нотаси топширди

Россиянинг Арманистондаги элчиси Сергей Копиркин Арманистон Ташқи ишлар вазирлигига чақирилди. Унга россиялик журналист Владимир Соловёвнинг Россия таъсирига эга бўлган бошқа ҳудудларда, жумладан, Арманистонда «стратегик ҳарбий операцияни бошлаш» зарурлиги ҳақидаги сўзлари бўйича норозилик нотаси топширилди. 

«Бу душманона баёнот ва Арманистон Республикаси суверенитетига қабул қилиб бўлмайдиган тажовуз эканлиги, шунингдек, Арманистон ва Россия ўртасидаги дўстона муносабатларнинг асосий тамойилларини қўпол равишда бузиши таъкидланди», деди Арманистон Ташқи ишлар вазирлиги Fastor нашрига. 

10 январ куни Владимир Соловёв «Соловёв Live» дастурида Россия асосий минтақалардаги манфаатларини таъминлаши кераклигини айтди. У «Арманистоннинг йўқотилиши» ни «улкан муаммо» деб атади ва шу контекстда Марказий Осиёни ҳам тилга олди.

«Агар биз миллий хавфсизлигимиз учун Украина ҳудудида стратегик ҳарбий операцияни бошлашимиз керак бўлса, нега биз ҳам худди шу сабабларга кўра таъсир зонамизнинг бошқа қисмларида стратегик ҳарбий операцияни бошлай олмаймиз?», деди журналист. 

Унинг бу чиқишига «Юксалиш» УМҲ раиси Бобур Бекмуродов ҳам муносабат билдирганди

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг