Белград — Тошкент тўғридан-тўғри авиақатнови очилиши мумкин
Сербия Президенти Александр Вучич Белград — Тошкент йўналишида тўғридан-тўғри авиақатнов яқин 7–8 ой ичида йўлга қўйилиши мумкинлигини билдирди.
У бу ҳақда Белградда ўтказилган Ўзбекистон — Сербия бизнес форумида айтган.
«Ишонаманки, авиақатновни кўпи билан етти-саккиз ой ичида йўлга қўямиз. Шунда Белграддан Тошкентга мунтазам рейс билан бориш мумкин бўлади», – деди Вучич.
Унинг сўзларига кўра, тўғридан-тўғри рейс аҳоли, бизнес ва компаниялар ўртасидаги алоқаларни кучайтиради, шунингдек, икки мамлакат ўртасида туристлар оқимини оширади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter