Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бозор раҳбарининг «бизнеси» юришмади

Бозор раҳбарининг «бизнеси» юришмади

Фото: ДХХ

Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманидаги бозорлардан бирида раҳбарнинг «савдоси» юришмади.

Бозор раҳбари ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, ҳужжатсиз дўконни тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқарога пулламоқчи бўлди. Катта ваъдалар берди: аввал сотади, кейин расмийлаштиради. «Хизмат» нархи ҳам шунга яраша  — нақ 80 миллион сўм!

Аммо ДХХ ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари «савдонинг белига тепишди»: раҳбар 6 600 АҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди. 

Хабарга кўра, бозор раҳбарига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг