Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бугун ҳаво ҳарорати 42 даражагача кўтарилиши кутилмоқда

Бугун ҳаво ҳарорати 42 даражагача кўтарилиши кутилмоқда

Фото: Xabar.uz

Ўзгидромет маълумотларига кўра, бугун Ўзбекистонда ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, чўл ҳудудларида баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат 34-39 даража, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларининг баъзи жойларида 40-42 даражагача бўлади.

Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 37-39 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 26-31 даража бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг