Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Centrum Air Тошкент–Карачи ва Тошкент–Ақтўбе йўналишларини ишга туширмоқда

Centrum Air Тошкент–Карачи ва Тошкент–Ақтўбе йўналишларини ишга туширмоқда

Centrum Air авиакомпанияси халқаро йўналишлар тармоғини кенгайтириш доирасида иккита янги тўғридан тўғри йўналишни ишга туширишини эълон қилади. Биринчи йўналиш — Тошкент (TAS) – Ақтўбе (AKX) 2026 йил 2 августдан, иккинчи йўналиш — Тошкент (TAS) – Карачи (KHI) эса 2026 йил 3 сентябрдан ишга туширилади. Ҳар иккала йўналиш ҳам кузги парвозлар жадвали доирасида ҳафтасига икки марта амалга оширилиб, Ўзбекистонни Қозоғистон ва Покистоннинг муҳим иқтисодий марказлари билан ишончли авиақатнов орқали боғлайди.

Мазкур икки йўналишнинг очилиши Centrum Air йўловчи ташувлари ривожида муҳим стратегик қадам ҳисобланади. Тошкент–Ақтўбе йўналиши йўловчиларга Ғарбий Қозоғистоннинг йирик иқтисодий марказларидан бирига тўғридан тўғри етиб бориш имконини берса, Тошкент–Карачи йўналиши Покистоннинг энг йирик порт шаҳри ва иқтисодий маркази билан бевосита авиақатновни таъминлайди. Ҳар иккала йўналиш ҳам Centrum Air'нинг Марказий, Жанубий ва Ғарбий Осиёдаги тобора кенгайиб бораётган йўналишлар тармоғини мустаҳкамлаб, минтақада ишбилармонлик сафарлари, туризм ва маданий алмашинув ривожига хизмат қилади.

Тошкент–Ақтўбе

Янги йўналиш қуйидаги жадвал асосида амалга оширилади:

Якшанба ва чоршанба:

С6213: Тошкент 21:40 – Ақтўбе 00:00

С6213: Тошкент 21:20 – Ақтўбе 23:40

Душанба ва пайшанба:

С6214: Ақтўбе 01:00 – Тошкент 03:10

С6214: Ақтўбе 00:50 – Тошкент 03:00

Авиачипта нархлари:

• Тошкент – Ақтўбе: 1 259 733 сўмдан (104 USD)

• Ақтўбе – Тошкент: 1 130 728 сўмдан (93 USD)

• Тошкент – Ақтўбе – Тошкент: 2 178 828 сўмдан (179 USD)

Тошкент–Карачи

Тошкент–Карачи йўналиши 3 сентябрдан йўлга қўйилади ва қуйидаги жадвал асосида амалга оширилади:

Пайшанба:

С6565: Тошкент 00:50 – Карачи 04:20

С6566: Карачи 05:20 – Тошкент 08:20

Шанба:

С6565: Тошкент 23:20 – Карачи 02:35 (+1 кун)

С6566: Карачи 03:35 – Тошкент 06:45

Авиачипта нархлари:

• Тошкент – Карачи: 2 млн сўмдан (173 АҚШ доллари)

• Карачи – Тошкент: 2,9 млн сўмдан (243 АҚШ доллари)

Ҳар икки йўналиш бўйича рейслар замонавий ва қулай Airbus А320 самолётларида амалга оширилади. Ушбу ҳаво кемаси ёнилғи тежамкорлиги, ишончлилиги ва йўловчилар учун қулайлиги билан ажралиб туради. Самолёт минтақавий йўналишларда парвозлар ёқимли ўтиши учун барча зарур шарт-шароитлар билан таъминланган.

Йўловчилар ҳар иккала йўналиш бўйича авиачипталарни Centrum Air'нинг расмий сайти ёки мобил иловаси (App Store ва Google Play) орқали брон қилишлари мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг