Centrum Air янги йўналиш очилиши муносабати билан Анталияга махсус рейсни амалга оширди
Centrum Air авиакомпанияси янги Тошкент – Анталия йўналиши очилишига бағишланган кенг кўламли тадбирни ўтказиш учун Анталияга махсус рейс ташкил этди. Мазкур рейс билан Туркияга таклиф этилган меҳмонлар, жумладан, туризм соҳаси вакиллари, ҳамкорлар, блогерлар ва ОАВ ходимлари етказилди.
27 апрель куни Gloria Verde Resort меҳмонхонасида бўлиб ўтадиган гала-кеча мавсумнинг асосий туристик воқеаларидан бирига айланади. Маросимда 200 дан зиёд меҳмонлар, жумладан, Centrum Holidays’нинг етакчи туристик агентлари иштирок этади.

Тошкент – Анталия йўналиши бўйича мунтазам қатновларни 2026 йил 15 майдан бошлаб йўлга қўйиш режалаштирилган. Биринчи босқичда парвозлар ҳафтасига 2 марта, 29 майдан эса ҳар куни амалга оширилади.
Парвозлар 347 нафаргача йўловчини таший оладиган, юқори даражадаги қулайликка эга ҳамда узоқ масофали парвозлар учун мўлжалланган замонавий кенг фюзеляжли Airbus A330 самолётларида амалга оширилади.

Барча турлар Centrum Holidays’дан парвоз ва яшаш харажатларини ўз ичига олган тайёр турпакетлар шаклида тақдим этилади. Йўловчилар компаниянинг онлайн платформаси орқали мос меҳмонхона ва дам олиш форматини танлашлари мумкин.
Турпакетнинг минимал нархи бир киши учун 11,4 млн сўмдан бошланади.
Дастур доирасида парвоз учун жозибадор шартлар кўзда тутилган:
- багаж меъёри – 60 кг гача (weight concept): умумий вазнга риоя қилган ҳолда чекланмаган миқдордаги юк ўринлари;
- қўл юки – 8 кг гача;
- 2 ёшгача бўлган болалар учун парвоз бепул (алоҳида ўриндиқсиз);
- 2 ёшдан 11 ёшгача (шу жумладан) бўлган болалар учун тарифдан 1,2 млн сўм чегирма берилади.
Таклифлар, меҳмонхоналар ва парвоз саналари ҳақида қўшимча маълумотларни Centrum Holidays платформасидан олишингиз мумкин.
Маълумот учун контактлар:
Телефонлар: +998772820880, +998772810880, +998702000880


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter