Чустда қалбаки доллар сотувчилари қўлга тушди
Наманган вилоятининг Чуст туманида ўтказилган тезкор тадбирда қалбаки валюта савдоси билан шуғулланган гуруҳ қўлга тушди.
Янги Наманган туманида яшовчи шахс (1984 й.т.) ва Чуст туманида истиқомат қилувчи, муқаддам судланган фуқаро (1980 й.т.) ўзаро тил бириктириб, хориждан олиб келинган қалбаки 10 минг АҚШ долларини шартли харидорга ҳақиқий 7,5 минг АҚШ долларига сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter