Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Дуал таълимни йўлга қўйган ташкилотларга кредит ажратилади

Дуал таълимни йўлга қўйган ташкилотларга кредит ажратилади

Ҳукумат қарори билан техникумлар билан дуал таълимни йўлга қўйган ҳамда битирувчилар бандлигини таъминлаган ташкилотларга кредит ажратиш тартиби тасдиқланди.

2026 йил 20 августдаги 449-сон Ҳукумат қарори билан тасдиқланган низомга кўра, давлат техникумлари билан дуал таълимни ташкил этган ва битирувчиларни иш билан таъминлаган ташкилотлар кредит олиш имкониятига эга бўлади.

Кредит олиш учун ташкилот:

  • техникум билан амалдаги дуал таълим шартномасига эга бўлиши;
  • ўқувчилар учун иш жойлари ва ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этган бўлиши;
  • ўқувчиларга малакали мутахассисларни «устоз» сифатида бириктириши;
  • дуал таълимда таҳсил олаётган ўқувчилар билан муддатли меҳнат шартномаси тузиб, уларга иш ҳақи тўлаши;
  • жорий йилда техникум битирувчисини бўш иш ўрнига меҳнат шартномаси асосида ишга қабул қилган бўлиши керак.

Кредит олиш истагидаги ташкилот тижорат банкига ариза, амалдаги тасдиқловчи ҳужжатлар, техникум ва ташкилот ўртасидаги ҳамда ташкилот ва ўқувчи ўртасидаги дуал таълим шартномалари нусхалари, дуал таълим дастури, ўқувчилар рўйхати, кредит маблағларидан фойдаланиш режаси ва солиқ қарзи мавжуд эмаслиги ҳақида маълумот тақдим этади.

Тақдим этилган ҳужжатлар кредитга лаёқатлилик талабларига жавоб берса, тижорат банки 3 иш куни ичида ташкилотни хабардор қилади, кредит шартномасини тузади ва маблағни унинг ҳисобварағига ўтказади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг