Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Фарғонада электр ва газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

Фарғонада электр ва газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент

Фарғона вилоятида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ бир қатор ҳолатлар фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент маълум қилди.

Қайд этилишича, Риштон туманида «З.К.» оилавий корхонаси раҳбари Ғ.Ғ. «Зохидон» МФЙда жойлашган умумий овқатланиш шохобчасида табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 164,1 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдалангани аниқланган. Унинг муқаддам судлангани қайд этилган.

Бағдод туманида эса ЯТТ «А.Д.» «Қўшчинор» МФЙдаги нотурар биносида электр тармоғига тўғридан-тўғри уланиб, 134,7 млн сўмлик электр энергиясини ноқонуний ишлатгани маълум бўлди.

Фарғона туманидаги тезкор тадбирда «Q.S.» МЧЖ масъул шахслари ҳам қонунбузарликка йўл қўйгани фош этилди.

Маълум қилинишича, улар «Нурафшон» МФЙдаги дўконда умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланган. Натижада 118 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилгани қайд этилди. Барча ҳолатларда энергия ресурслари тижорат мақсадида ишлатилган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси, яъни ўғрилик билан боғлиқ жиноят ишлари қўзғатилди.

Ҳозирда барча ҳолатлар бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг