Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Энди рекламали қўнғироқ ва SMS-хабарларга янги чекловлар жорий этилади

Энди рекламали қўнғироқ ва SMS-хабарларга янги чекловлар жорий этилади

Президентнинг ПҚ–265-сон қарори билан фуқароларни исталмаган реклама қўнғироқлари ва SMS-хабарларидан ҳимоя қилишга қаратилган янги тартиблар белгиланди.

Қарорга мувофиқ, 2026 йил 1 ноябрдан бошлаб товар ва хизматларни мобил алоқа орқали реклама қилиш фақат фуқаронинг ёзма ёки электрон розилиги олинганидан кейингина амалга оширилиши мумкин.

Шунингдек, реклама қўнғироқлари ва SMS-хабарларини тарқатиш хизматини кўрсатувчи компаниялар ўз ахборот тизимларини Шахсга доир маълумотлар базаларининг давлат реестрида рўйхатдан ўтказганидан кейингина ушбу хизматни кўрсатишига рухсат берилади.

Янги тартибга кўра, соат 18:00 дан 09:00 гача мобил алоқа тармоқлари орқали реклама қўнғироқлари ва SMS-хабарларини юбориш тақиқланади.

Бундан ташқари, мобил алоқа операторлари абонентнинг талабига кўра реклама қўнғироқлари ва хабарларини тўлиқ ёки қисман блоклаш имкониятини таъминлаши шарт бўлади.

Қарорда белгиланган талабларга риоя этмаслик реклама ва шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчиликни бузиш деб баҳоланади ҳамда қонунчиликда белгиланган чоралар қўлланилишига асос бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг