Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Энди хорижликларга аэропортлардаги харидлари учун ҳам ҚҚС қайтарилади

Энди хорижликларга аэропортлардаги харидлари учун ҳам ҚҚС қайтарилади

Жорий йил 5 мартдаги ПҚ–78-сон қарор билан чет эл фуқароларига ҚҚСни қайтариш тизими такомиллаштирилмоқда.

Қуйидагилар ушбу қарорни қабул қилишдан кўзланган асосий мақсадлар этиб белгиланди, жумладан:

  • чет эл фуқароларига ҚҚСни қайтариш тизими қамровини кенгайтириш;
  • 2026–2027 йилларда чет эл фуқаролари томонидан амалга ошириладиган харидлар ҳажмини 10 бараварга ошириш.

Қарорга кўра, 2026 йил 1 апрелдан:

  • республиканинг барча халқаро аэропортларида чет эл фуқароларига ҚҚСни қайтариш тизими йўлга қўйилади;
  • чет эл фуқароларига уларнинг ихтиёрига асосан ҚҚСни нақд пулда қайтариб олиш имконияти яратилади. Бунда қўшилган қиймат солиғининг белгиланган ставкаси миқдорининг 85 фоизи чет эл фуқаросига қўшилган қиймат солиғи суммасини қайтаришга, 15 фоизи «tax free» тизими операторининг хизматларига йўналтирилади;
  • ҚҚСни чет эл фуқароларининг банк картасига қайтариш товарлар олиб чиқиб кетилган кундан кейин 3 иш кунидан кўп бўлмаган муддатда амалга оширилади;
  • чет эл фуқароларига ҚҚСни қайтаришда минимал харид қиймати ҚҚСни инобатга олган ҳолда 300 минг сўм этиб белгиланади;
  • «tax free» тизими татбиқ этиладиган товарларнинг чегараланган рўйхати (бундан озиқ-овқат маҳсулотлари мустасно) бекор қилинади.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг