Ўзбекистонга 2 ойда 11 мингдан ортиқ хорижлик даволаниш учун келди
2026 йил январ–феврал ойларида Ўзбекистонга даволаниш мақсадида 11 минг 876 нафар чет эл фуқароси ташриф буюрган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.
Қайд этилишича, келганлар орасида қўшни давлатлар фуқаролари устунлик қилади. Хусусан, энг кўп беморлар Тожикистондан келган бўлиб, улар сони 7 минг 562 нафарни ташкил этган.
Шунингдек, Қирғизистондан 2 минг 530 нафар, Қозоғистондан 1 минг 212 нафар фуқаро тиббий хизматлардан фойдаланиш учун мамлакатга кириб келган.
Маълумотларга кўра, Афғонистондан 338 нафар, Россиядан 208 нафар фуқаро даволаниш мақсадида Ўзбекистонга келган. Бошқа давлатлар ҳиссаси нисбатан кам — жами 26 нафарни ташкил этган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter