Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда ташиш ва сақлаш хизматларини кўрсатувчи хорижий компаниялар сони маълум бўлди

Ўзбекистонда ташиш ва сақлаш хизматларини кўрсатувчи хорижий компаниялар сони маълум бўлди

Фото: Ecosystem-cosmos.ru

2026 йил 1 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда ташиш ва сақлаш соҳасида жами 585 та хорижий корхона фаолият юритмоқда. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.

Қайд этилишича, Россия 124 та корхона билан етакчилик қилмоқда. Ундан кейин Хитой 115 та ва Қозоғистон 113 та корхона билан энг фаол иштирокчилардан ҳисобланади.

Шунингдек, Туркия 52 та, Бирлашган Араб Амирликлари 23 та ва Афғонистон 19 та корхона билан ушбу бозорда муайян улушга эга.

АҚШ ва Туркманистондан ҳар бири 15 тадан корхона фаолият юритмоқда. Бу мамлакатлар ҳам логистика ва ташиш соҳасида ўз иштирокини сақлаб қолмоқда.

Буюк Британиядан 10 та, Арманистондан эса 3 та корхона қайд этилган. Қолган 96 та корхона бошқа давлатлар ҳиссасига тўғри келади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг