Қалбаки ҳужжатлар орқали 2 млрд сўм ҚҚСни қайтариш схемаси фош этилди
Чирчиқ шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда яширин иқтисодиётга оид йирик жиноий схемага чек қўйилди.
Маълум бўлишича, жиноий гуруҳ 2025–2026 йилларда қалбаки ҳужжатлар расмийлаштириб, гўёки 20 млрд сўмлик товар айланмаси мавжуддек кўрсатган. Шу орқали бюджетдан 2 млрд сўм ҚҚСни ноқонуний қайтариб олиш режалаштирилган.
Схемага кўра:
— 18,6 млрд сўмлик сохта хизмат ва товарлар бўйича 10 та электрон ҳисоб-фактура тузилган;
— солиқ идораларидаги танишлар орқали ҚҚС қайтаришга уринилган;
— “хизмат” учун 340 млн сўм талаб қилинган.
Тезкор тадбир давомида пул маблағлари олинаётган вақтда 4 нафар шахс ушланди. Улар пулни ўзаро тақсимлаб олишни режалаштирган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов ишлари давом этмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter