Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эскроу тизими: банклар хизмат кўрсатишдан қанча комиссия олади?

Эскроу тизими: банклар хизмат кўрсатишдан қанча комиссия олади?

Эндиликда кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотди шартномалари бўйича ҳисоб-китоблар янгича тартибда (эскроу тизими) амалга оширилади ва мазкур тартиб 2026 йил 1 апрелдан кучга киради.

Янги тартибга асосан, харидор ва сотувчи ўртасидаги пул ҳисоб-китоблари энди тўғридан-тўғри эмас, балки банкдаги эскроу ҳисобварағи орқали амалга оширилади. Яъни харидор пулни аввал банкда очилган махсус ҳисобга жойлаштиради ва шартнома тасдиқланмагунча маблағ шу ерда сақланади.

Марказий банк эскроу тизими орқали амалга ошириладиган битимлар бўйича хизматлар учун комиссиялар ҳақида ахборот берди. 

Унга кўра:

  • Кўчмас мулк бўйича: комиссия базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизидан ошмайди (яъни 206 000 сўмгача).
  • Автотранспорт воситалари бўйича: комиссия базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 фоизидан ошмайди (яъни 103 000 сўмгача).

Бунда, агар харидор ва сотувчига битта банкда хизмат кўрсатиладиган бўлса — комиссия фақат бир марта олинади.

Агар улар турли банкларда бўлса — ҳар бир банк комиссиянинг ярмидан ошмаган қисмини олади.

Агар битим амалга ошмаса ёки бекор қилинса — эскроу ҳисобварағидаги маблағ харидорга қайтарилади.

Ушбу белгиланган максимал комиссиялар фақат давлат улуши мавжуд тижорат банкларида амал қилади.

Бошқа тижорат банкларида эса комиссия миқдори банкнинг ички тариф сиёсатига мувофиқ белгиланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Марказий банк кўчмас мулк ва автомобиллар олди-сотдисини банк орқали қилиш 5 босқичда амалга оширилиши ҳақида маълумот берган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг