“Ҳаж ва Умра ягона портали” ишга тушди

Ўзбекистон фуқаролари ҳаж ва умра сафарларига онлайн тарзда навбатга ёзилиш имконига эга бўлишди. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита ахборот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, талабгор 2 хил усулда — Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) ва haj-umra.gov.uz сайти орқали электрон навбатга ёзилишлари мумкин.
Мазкур портал фуқароларга уйдан чиқмасдан туриб ҳужжатларни расмийлаштириш, зарур ташкилотларга мурожаат қилиш каби бюрократик жараёнларсиз рўйхатдан ўтиш имконини беради. Лойиҳа ҳаж ва умра сафарларини ташкил этишда қулайлик, шаффофлик ва очиқликни таъминлашга қаратилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter