Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳунармандлар энг кўп қайси ҳудудларда фаолият юритмоқда?

Ҳунармандлар энг кўп қайси ҳудудларда фаолият юритмоқда?

2026 йил 1 июл ҳолатига кўра, Ўзбекистонда фаолият юритаётган ҳунармандлар сони 23 минг 163 нафарни ташкил этган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.

Ҳудудлар орасида энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳрига тўғри келади. Бу ерда 2 минг 987 нафар ҳунарманд фаолият юритмоқда. Кейинги ўринларда Фарғона вилояти — 2 минг 743 нафар ва Самарқанд вилояти — 2 минг 209 нафар билан қайд этилган.

Андижон вилоятида 2 минг 113 нафар, Наманганда 2 минг 48 нафар ҳунарманд фаолият юритмоқда. Хоразмда улар сони 1 минг 919 нафар, Тошкент вилоятида 1 минг 830 нафарни ташкил этган.

Қашқадарё вилоятида 1 минг 547 нафар ҳунарманд бор. Бухоро вилоятида бу кўрсаткич 1 минг 530 нафарни ташкил этган.

Сурхондарёда 1 минг 170 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 1 минг 121 нафар ҳунарманд фаолият юритмоқда. Жиззах вилоятида эса уларнинг сони 1 минг 32 нафарга етган.

Қолган ҳудудларда кўрсаткич анча паст. Жумладан, Сирдарё вилоятида 462 нафар, Навоий вилоятида эса 452 нафар ҳунарманд қайд этилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг