Кам таъминланганларга 161,5 млрд сўм ижтимоий кешбэк берилган
2026 йилнинг январ–март ойларида кам таъминланган аҳолига 161,5 млрд сўмга яқин ижтимоий кешбэк тўлаб берилди. Солиқ қўмитаси маълумотларига кўра, ушбу даврда 621,6 минг нафар фуқаро мазкур имкониятдан фойдаланган.
Қайд этилишича, ҳисобот даврида жами 2 млн 728,4 мингта чек рўйхатдан ўтказилган. Фақат март ойининг ўзида 984,5 мингта чек қайд этилиб, 65,1 млрд сўм кешбэк тўланган.
Ижтимоий кешбэк ҳажми бўйича Андижон вилояти етакчи — 94,7 млрд сўм. Кейинги ўринларда Самарқанд (12,5 млрд сўм) ва Тошкент шаҳри (11,5 млрд сўм) қайд этилди.
Шунингдек, Тошкент вилоятида 10,8 млрд, Фарғонада 7,1 млрд, Наманганда 4,6 млрд сўм кешбек тўланган.
Қашқадарёда 3,8 млрд, Сурхондарёда 4,3 млрд, Сирдарёда 2,5 млрд, Жиззахда 2,9 млрд сўм қайтарилган.
Қорақалпоғистонда 2,2 млрд, Хоразмда 1,8 млрд, Бухорода 1,5 млрд, Навоийда 649 млн сўм ижтимоий кешбэк ажратилган.
Маълумот учун, бу тизим 2023 йил 1 майдан жорий этилган бўлиб, «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилган шахсларга татбиқ этилади. Улар чакана савдо объектларида айрим маҳсулотларни харид қилганда 1 фоиз эмас, балки 12 фоиз қўшилган қиймат солиғи миқдорида кешбэк олади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter