Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Келаси йил барча ОТМларда янги назорат тизими йўлга қўйилади

Келаси йил барча ОТМларда янги назорат тизими йўлга қўйилади

Фото: Президент матбуот хизмати

Йиғилишда Олмазор туманининг таълим ва илмий салоҳиятидан самарали фойдаланиш, талабалар учун хавфсиз ва замонавий муҳит яратиш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Бу ерда бир вақтнинг ўзида 75 минг нафар талаба таҳсил олади. Шу боис, уларнинг ўқиши ва яшаш шароити, бандлиги, тадбиркорлиги, маданий ҳаёти ва хавфсизлигини қамраб оладиган яхлит бошқарув тизимини йўлга қўйиш зарурлиги таъкидланди.

“Ёшлик” шаҳарчаси ҳокимлиги тизимида талабаларнинг таълим-тарбияси, бандлиги, ижтимоий таъминоти ва хотин-қизлар масалалари билан ишлайдиган алоҳида масъуллар фаолияти ташкил этилади.

Туманда 7 та олийгоҳга қарашли 41 та талабалар ётоқхонасида қарийб 18 минг нафар ёш истиқомат қилади. Уларнинг яшаш шароитини яхшилаш, ётоқхоналар атрофини обод сақлаш, яшил ҳудудлар ва “бук-кафе”ларни кўпайтириш, маданий тадбирларни мунтазам ташкил этиш учун алоҳида Дирекция тузилади.

Талабалар шаҳарчасида ташкил этилган Вазиятлар маркази орқали олийгоҳ ва ётоқхоналарга кириб-чиқиш ҳамда давоматни онлайн назорат қилиш амалиёти яхши натижа бераётгани қайд этилди.

Мазкур тизимни йил якунигача Тошкент шаҳрининг бошқа туманларига, келгуси йили эса мамлакатдаги барча олий таълим муассасаларига жорий этиш вазифаси қўйилди.

Йиғилишда мактабгача таълим қамровини ошириш масаласи ҳам кўриб чиқилди.

Ҳозир Олмазор туманида болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражаси 67 фоизни ташкил этмоқда. Аҳолиси зич ҳудудларда мавжуд боғчалар қувватини кенгайтириш орқали бу кўрсаткични сезиларли ошириш мумкинлиги таъкидланди.

441-сонли боғча ҳудудида мавжуд 385 ўринга қўшимча 450 ўринли янги бино қурилиши натижасида маҳалланинг эҳтиёжи тўлиқ қопланган. Ушбу тажриба асосида йил якунига қадар Олмазорда камида яна 5 та шундай лойиҳани бошлаш белгиланди.

Пойтахтнинг бошқа туманларида ҳам аҳолиси зич маҳаллалар аниқланиб, боғча инфратузилмасини кенгайтириш бўйича лойиҳалар тайёрланади.

Шу билан бирга, Тошкентда транспорт тирбандлиги тобора долзарб бўлиб бораётгани қайд этилди. Бугун пойтахт кўчаларида кунига 1,5 миллионта транспорт воситаси ҳаракатланмоқда.

Тирбандликни фақат йўлларни кенгайтириш, кўприк ва туннеллар қуриш билан ҳал этиб бўлмаслиги таъкидланиб, пиёдалар ва автомобиллар ҳаракатини хавфсиз ва самарали бошқариш учун интеллектуал транспорт тизимларини жорий этиш бўйича ишларни йил якунига қадар бошлаш вазифаси қўйилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг