Кучли таъсир қилувчи 11 килограмм маҳсулот мусодара қилинди
Андижон вилоятининг Марҳамат туманида кучли таъсир қилувчи моддани 6 млн сўмга сотган шахс қўлга олинди.
1991 й.т. фуқаро туман марказидаги савдо мажмуасида шартли харидорга 900 дона «Keto coffee mix» маҳсулотини сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ушбу маҳсулот Андижон шаҳридаги «Жаҳон савдо комплекси»да жойлашган дўкондан харид қилинганлиги маълум бўлгач, тезкор тадбир давом эттирилган. Бу жараёнда Андижон шаҳрида яшовчи, 1987 й.т. фуқарога тегишли дўкондан жами 480 дона «Keto coffee mix» маҳсулоти олинди.
Ашёвий далил сифатида мусодара қилинган жами 11 кг «Keto coffee mix» маҳсулоти таркибида «сибутрамин» кучли таъсир қилувчи моддаси мавжуд бўлиб, республикамиз ҳудудида унинг муомаласи тақиқланган.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter