Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Андижон вилояти ҳокимига ўринбосарлар тайинланди

Андижон вилояти ҳокимига ўринбосарлар тайинланди

Фото: Андижон вилояти ҳокимлиги

Отабаев Абдусаттор Халимжонович Андижон вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди. 

Отабаев Абдусаттор Халимжонович 1976 йилда Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида туғилган. 1998 йилда Наманган муҳандислик педагогика институтини (кундузги) тамомлаган.

Ушбу лавозимга тайинлангунига қадар, 51411-сонли ҳарбий қисми контракт бўйича ҳарбий хизматчиси вазифасида фаолият олиб борган.

Исмоилов Элмурод Рўзибоевич Андижон вилоят ҳокимининг ўринбосари-вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Исмоилов Элмурод Рўзибоевич 1987 йилда Асака туманида туғилган. 2014 йилда Андижон қишлоқ хўжалиги институтини (кундузги) тамомлаган.

Ушбу лавозимга тайинлангунига қадар, Андижон вилояти ҳокимлиги инвестициялар, саноат ва савдо масалалари бўйича котибияти мудири вазифасида фаолият олиб борган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг