Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Маҳаллалар ва журналистлар уюшмалари ўзаро меморандум имзолади

Маҳаллалар ва журналистлар уюшмалари ўзаро меморандум имзолади

Фото: Ўзбекистон журналистлари уюшмаси.

Маҳаллалар ва журналистлар уюшмаси ўзаро меморандум имзолади

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси Қаҳрамон Қуронбоев ҳамда Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раиси вазифасини бажарувчи Шуҳрат Орипов ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Унда маҳаллаларда амалга оширилаётган ислоҳотларни оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритиш ҳамда ҳамкорликни кучайтириш масалалари муҳокама қилинди. 

Ҳамкорликнинг асосий йўналишлари сифатида биргаликда медиатадбирлар ўтказиш, журналистлар ўртасида кўрик-танловлар эълон қилиш орқали илғор тажрибаларни оммалаштириш белгиланди. 

Мулоқот якунида томонлар ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг