Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Метан заправка»лар фаолияти бугун ҳам қисман чекланади

«Метан заправка»лар фаолияти бугун ҳам қисман чекланади

Бугун, 5 март куни «метан заправка»лар соат 16:00га қадар фаолият юритади. 

Энергетика вазирлиги хабарига кўра, Фарғона водийсида «метан заправка»ларнинг иш вақти ҳокимликлар билан келишилган ҳолда, газ босимидан келиб чиқиб амалга оширилади.

Бунга водий вилоятларида газ босими пасайган вақтларда биринчи навбатда аҳоли, жамоат транспортлари ҳамда ижтимоий соҳа объектларини табиий газ билан узлуксиз таъминлаш зарурати сабаб сифатида кўрсатилган.

«Газ таъминотидаги умумий ҳолат, босим даражаси ва истеъмол ҳажмидан келиб чиққан ҳолда «метан заправка»ларнинг иш режими маҳаллий ҳокимликлар билан келишилади. Бу чора газ ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва барқарор таъминотни таъминлаш мақсадида амалга оширилади.

Бу зарурий чоралар вақтинча бўлиб, газ босимини меъёрга келтириш бўйича амалий ишлар олиб борилаётганини маълум қиламиз», – дейилади расмий маълумотда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг