Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Миллий гвардия хизматчилари номидан кредит олганлар фош этилди

Миллий гвардия хизматчилари номидан кредит олганлар фош этилди

Фото: Xabar.uz

Фарғона вилоятида сохта ҳужжатлар асосида кредит маблағи олган шахслар фош этилди. 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қува тумани бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилди.

Унда 5 нафар фуқаро ўзаро тил бириктириб, ҳеч қаерда расман ишламасалар-да, гўёки Миллий Гвардияга қарашли ҳарбий қисм хизматчилари сифатида сохта меҳнат шартномалари ва иш ҳақи олганликлари ҳақида маълумотномалар тайёрлаб, тижорат банкининг Қува тумани филиалига тақдим қилиб, мазкур сохта ҳужжатлар асосида банкдан 428,8 млн сўмлик кредит маблағи олганликлари аниқланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг