Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда йирик ботаника боғлари ташкил этиш бошланади

Ўзбекистонда йирик ботаника боғлари ташкил этиш бошланади

Ўзбекистонда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида ботаника ва дендрология боғларини ташкил этиш бўйича янги тартиб белгиланди. Президентнинг тегишли фармонига кўра, 2028 йилга қадар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида камида 100 гектардан иборат бўлган янги боғлар барпо этилади.

Ҳужжатда мамлакатда яшиллик даражасини 2030 йилгача 14,2 фоиздан 30 фоизгача ошириш, аҳоли жон бошига тўғри келадиган яшил ҳудудни 9–10 квадрат метрга етказиш асосий мақсад сифатида белгиланган.

Шунингдек, ҳаводаги PM2.5 ва PM10 зарарли заррачалар миқдорини 20–25 фоизга камайтириш, иқлими оғир ҳудудларда ҳароратни ўртача 1,5–2 даражага пасайтириш режалаштирилмоқда.

Фармонга мувофиқ, ботаника ва дендрология боғлари ер участкаларини хусусийлаштириш ёки бошқа шахсларга бериш қатъий тақиқланади. Уларнинг ҳудудларини қисқартиришга ҳам йўл қўйилмайди.

Бу боғлар Экология қўмитаси тасарруфига берилади ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудуд мақомига эга бўлади. Улар илмий, таълим ва тажриба объектлари сифатида ҳам фойдаланилади.

Шу билан бирга, боғларни ташкил этиш учун ажратиладиган ер майдонлари айрим тўловлардан озод қилинади, халқаро экологик стандартларга қатъий риоя этилиши шарт қилиб белгиланади.

Фармон доирасида «Яшил билет» тизими жорий этилади. У орқали транспорт ёки маҳсулотлардан келиб чиқадиган экологик таъсирни ихтиёрий тарзда компенсация қилиш имконияти яратилади.

Шунингдек, дарахт экиш ва экологик ташаббусларда иштирок этган фуқаролар ва тадбиркорлар учун алоҳида мақомлар жорий этилади. Жумладан, «экофаол фуқаро», «эко-ҳамкор» ва «меценат» каби унвонлар берилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг