Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонга фуқароси визасиз кира оладиган давлатлар сони 90 тадан ошди

Ўзбекистонга фуқароси визасиз кира оладиган давлатлар сони 90 тадан ошди

2017–2024 йилларда Ўзбекистоннинг стратегик ҳамкор давлатлар билан алоқалар кенгайди. Жумладан, Франция, Германия, Италия, Покистон, Бирлашган Араб Амирликлари, Европа Иттифоқи ва Словакия каби давлатлар билан стратегик шериклик ўрнатилди.

Бу ҳақда «Тараққиёт стратегияси» марказининг «Ўзбекистон ислоҳотларининг натижалари рақамларда» тўпламида сўз боради.

Тўпламда, шунингдек, Россия ва Озарбайжон билан иттифоқчилик алоқалари янги даражасига, Хитой, АҚШ, Туркия, Корея Республикаси, Ҳиндистон ва Венгрия билан стратегик муносабатлар ҳар томонлама стратегик шериклик даражасига кўтарилгани айтилади.

2025 йил 10 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистон билан дипломатик муносабатлар ўрнатган давлатлар сони 162 тага етди. Мамлакатда хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналари ҳамда халқаро ва ҳукуматлараро ташкилотларнинг ваколатхоналари сони эса 180 тадан ошди.

Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари сони 54 тага, мамлакатга фуқаролари визасиз кириши мумкин бўлган хорижий мамлакатлар сони эса 90 тадан ошди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг